май 01, 2023 19:10 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда бўлиб ўтган референдумнинг якуний натижалари аниқланди
    Ўзбекистонда бўлиб ўтган референдумнинг якуний натижалари аниқланди

Ўзбекистон МСК, якуний натижаларга кўра, Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституцияси лойиҳасини референдумда овоз берганларнинг 90,21 фоизи қўллаб-қувватлади. Овоз берувчиларнинг 9,35 фоизи қарши овоз берган деб маълум қилди.

Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев “Референдумнинг якуний хулосаларига кўра, унда овоз берувчиларнинг иштироки 84,51 фоизни ташкил этди, 16 миллион 667 минг 097 киши овоз берди деб таъкидлади.

кеча ўтказилган референдумда 16 667 097 нафар (84,51%) овоз берувчи қатнашди. Жумладан, 611 320 киши муддатидан олдин овоз берган. Уларнинг 15 034 608 нафари (90,21%) қонунни маъқуллади. Овоз берувчиларнинг 1 558 817 нафари (9,35%) янги таҳрирдаги Конституцияни маъқулламади. 73 672 та бюллетен яроқсиз деб топилган.

30 апрель куни Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумда овоз бериш жараёнлари ўтказилди.

Республика бўйича ташкил этилган жами 10758 та референдум участкаси соат 08:00 да очилди. Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 55 та референдум участкаси ўз фаолиятини олиб борди.

Конституцияни ўзгартириш бўйича референдумда 20 миллиондан ошиқ фуқаро иштирок этиш ҳуқуқига эга эди.

Референдумда  964 нафар ОАВ вакили иштирок этди. Уларнинг 772 нафари маҳаллий, 192 нафари чет эллик вакиллар.

Референдум участкалари ўз фаолиятини 20:00 га қадар давом эттирди.

Референдумга “Сиз “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунини қабул қиласизми?”, деган масала олиб чиқилди. Овоз берувчи хоҳиш-иродасининг вариантлари "ҳа" ёки "йўқ" деб кўрсатилди.

Ёрлиқ