май 02, 2023 09:57 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари билан телефон орқали суҳбатлашди
    Шавкат Мирзиёев Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари билан телефон орқали суҳбатлашди

Шавкат Мирзиёев 1 май куни Қозоғистон ва Қирғизистон ва Тожикистон президентлари билан телефон орқали мулоқот қилди. Президентлар Ўзбекистон раҳбарини конституция бўйича референдум муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

Ўзбекистон презиенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва қардош халқни давлат байрами – Бирдамлик куни билан абрилади.

Тўқаев билан мулоқот чоғида устувор тармоқлардаги кооперация дастурларини тайёрлаш ва бажариш масалаларига эътибор қаратилган; ҳукуматларга шу ҳафта Тошкент шаҳрида ўтадиган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши давомида қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш юзасидан чора-тадбирлар кўриш топширилган; бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилган.

Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров мулоқотида эса Ўш шаҳрида Бобур номидаги академик театрнинг янгиланган биноси очилгани ва Қўқон шаҳрида талабалар спартакиадаси ўтказилгани таъкидлаб ўтилган. Президентлар икки мамлакат оқсоқоллари ва ёшлари иштирокидаги Авлодлар мулоқотига пухта тайёргарлик кўриш кераклигини айтишган.

Шавкат Мирзиёев шунингдек Тожикистон президенти Имомали раҳмон билан ҳам телефон орқали суҳбатлашди. Имомали Раҳмон Ўзбекистонда Конституцияни ўзгартириш бўйича референдумни мувафваққиятли ўтгани билан Ўзбекистон ҳуакумати в ахалқини табриклади.

Ёрлиқ