Ўзбекистон Афғонистонга "Толибон" билан музокаралар ўтказишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди
(last modified Wed, 09 Nov 2016 08:32:31 GMT )
ноябр 09, 2016 13:32 Asia/Tashkent
  • Тошкент нафақат Қобулнинг Афғонистонда тинчликни тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини
    Тошкент нафақат Қобулнинг Афғонистонда тинчликни тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини

Ўзбекистон ҳукумати Афғонистон ва "Толибон" радикал гуруҳи ўртасида музокаралар учун майдон тақдим қилишга тайёр, деб маълум қилди Афғонистон президентининг МДҲ давлатлари билан ҳамкорлик бўйича махсус вакили Шокир Каргар. Бу ҳақда Кукн.ўз сайти Afghanistan.ruга таяниб, хабар бермоқда.

Каргар 7 ноябрдаги матбуот-анжуманида Тошкент нафақат Қобулнинг Афғонистонда тинчликни тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини, балки ярашув жараёнини аниқ ҳаракатлар билан қўллаб-қувватлаши мумкинлигини маълум қилди. Шу муносабат билан Тошкент ўз ҳудудида толиблар билан учрашувни ташкиллаштиришни таклиф қилмоқда.    

Бундан ташқари, Каргарнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Қобулнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотида тўлақонли аъзолик қилиши бўйича аризасини қўллаб-қувватлаш ҳамда Афғонистонга наркохавфга қарши курашда кўмак кўрсатишга розилик билдирган, деб маълум қилди афғон ОАВ. 

Ёрлиқ