май 13, 2023 08:52 Asia/Tashkent
  • ЎзЛиДеП: Шавкат Мирзиёевни президентликка номзод сифатида кўрсатилади
    ЎзЛиДеП: Шавкат Мирзиёевни президентликка номзод сифатида кўрсатилади

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) Сиёсий кенгаши Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини Ўзбекистон президентлигига кўрсатади.

Бу партия сиёсий кенгаши Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини Ўзбекистон президентлигига кўрсатиш масаласини навбатдаги партия съезди муҳокамасига киритилишини бир овоздан қўллаб-қувватлади.

Мажлисда сўнгги йиллар давомида амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев бошчилигида барча соҳаларда улкан ислоҳотлар амалга оширилганлигига алоҳида урғу берилган. Мамлакатда эришилаётган ютуқлар нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро ҳамжамият томонидан ҳам юксак даражада эътироф этилаётганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Хабарга биноан, "Мамлакат келажаги, шиддатли кечаётган давр талаби O‘zLiDeP зиммасига бўлажак Президентлик сайловида ушбу ислоҳотлар йўлидан бундан кейин ҳам қатъият ва собитқадамлик билан боришни таъминлай оладиган, жамиятни ислоҳ қилишдек машаққатли вазифани янгича, ўзига хос босқичда давом эттиришга қодир шахсни номзод этиб кўрсатиш лозимлиги таъкидланди".

Ҳозиргача  "Миллий тикланиш" партиясидан ташқари барча партиялар бўлажак президент сайловида иштирок этадиган номзодларини маълум қилишди.

Экопартия ўз етакчиси Абдушукур Ҳамзаев,  Халқ-демократик партияси Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партияси Робахон Маҳмудовани номзод сифатида кўрсатган.

 

Ёрлиқ