Қозоғистон: 2024 йилда Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб беришга тайёр бўламиз
Қозоғистон 2024 йилги куз-қиш мавсумига қадар Россия газини Ўзбекистонга транзит қилиш учун инфратузилмани шай ҳолатга келтиришини бу мамлакат парламент қуйи палатасида газ тармоғи ҳолати бўйича ўтказилган йиғилишда мамлакат энергетика вазири Алмасадам Саткалиев маълум қилди.
Ўзбекистон ва «Газпром» ўртасида газ ҳажми ҳамда нархи бўйича музокаралар ҳамон давом этмоқда. Қозоғистон томони аллақачон транзитни таъминлашга тайёрлигини билдирган.
«Бу музокаралар якунланиши билан биз инфратузилмамизни тақдим этишга тайёрмиз. Қолаверса, инфратузилма келаси йилнинг куз-қиш мавсумида тайёр бўлиши ҳақида гапиряпмиз. Ушбу транзитдан ва транзит учун маблағ олишдан, умуман, Марказий Осиё минтақасида энергия таъминоти ишончлилигини оширишдан манфаатдормиз», — деди у.
16 май куни Қозоғистон ҳукумати йиғилишида Энергетика вазирлиги раҳбари Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга транзит қилиш имконияти бўйича музокаралар «етарлича конструктив тарзда» кетаётганини хабар қилган эди.
Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Россия рус газини етказиб беришнинг тижорий шартларини фақат техник масалалар ҳал этилгандан кейингина муҳокама қила бошлашини қўшимча қилди.