Ўзбекистон Тринидад ва Тобаго билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
(last modified Fri, 16 Jun 2023 09:11:08 GMT )
июн 16, 2023 14:11 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Тринидад ва Тобаго билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
    Ўзбекистон Тринидад ва Тобаго билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Тринидад ва Тобаго республикаси Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 144-давлат бўлди. Нью-Йоркда икки давлатнинг БМТдаги доимий вакиллари томонидан бу борада қўшма коммунике имзоланди.

15 июнь куни Нью-Ёрк шаҳрида Ўзбекистон билан Тринидад ва Тобаго мамлакати ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланди. Бу Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 144 давлат бўлди.

Ҳужжатни икки мамлакат ҳукуматлари номидан Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимов ва Тринидад ва Тобагонинг БМТдаги доимий вакили Деннис Френсис имзолади.

«Тринидад ва Тобаго ҳамда Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қарорини дунё ва халқаро ҳамжамиятга расман эълон қилган кун келганидан хурсандман. Биз буни Марказий Осиё минтақасининг муҳим аъзоси бўлган Ўзбекистон билан узоқ ва ўзаро манфаатли муносабатларнинг бошланиши деб биламиз», — деди Деннис Френсис коммюникени имзолаганидан кейин.

Тринидад ва Тобаго Жанубий Американинг шимоли-шарқий соҳилида жойлашган, Британия Ҳамдўстлиги, шунингдек, Америка Давлатлари Ташкилотига аъзо ҳисобланади.

Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар. Ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини излаш учун икки томонлама алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.

Ёрлиқ