Эрон ва ўзбекистон ўртасида қўшма спорт лагерларини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилинади
(last modified Mon, 26 Jun 2023 12:19:36 GMT )
июн 26, 2023 17:19 Asia/Tashkent
  • Эрон ва ўзбекистон ўртасида қўшма спорт лагерларини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилинади
    Эрон ва ўзбекистон ўртасида қўшма спорт лагерларини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилинади

Эрон ва Ўзбекистон қўшма спорт оромгоҳларини ташкил этишда ҳамкорлик қилади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон спорт ва ёшлар ишлари вазири Саййид Ҳамид Сажжодий душанба куни Озарбайжон Республикасининг пойтахти Боку шаҳрида ЮНЕСКОга аьзо давлатларнинг юқори мартабали спорт расмийлари 7-йиғилиши доирасида Ўзбекистон маданият ва спорт вазири Адҳам Акрамов билан учрашиб,  Эрон ва Ўзбекистоннинг турли соҳалардаги муштарак томонлари, икки давлатнинг спорт соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлигини олқишлади.

Эрон спорт ва ёшлар вазири Эрон Ислом Республикасининг аёллар спортини ривожлантириш дастурларига тўхталиб, қўшимча қилди: Эрон аёллари ўз қобилиятларини дунёга диний ва исломий қадриятларни сақлаб қолган ҳолда намоён этишлари учун Эронда аёллар спортини ривожлантириш учун кўплаб дастурлар амалга оширилди.

Адҳам Акрамов ҳам шундай деди: Эрон ва Ўзбекистон қўшма англашув меморандуми шаклида спорт алоқалари ва ўзаро алоқаларини кенгайтириши мумкин.

Ўзбекистон Маданият ва спорт вазири Эрон спорт ва ёшлар ишлари вазири томонидан билдирилган таклифларни олқишлаб, қўшимча қилди: Ҳандбол, волейбол ва баскетбол соҳасида икки давлат ўртасида кўпроқ мулоқот бўлиши мумкин.

Ёрлиқ