Ўзбекистон Қозоғистон билан чегарани белгилашга оид шартномани ратификация қилди
(last modified Mon, 03 Jul 2023 17:03:38 GMT )
июл 03, 2023 22:03 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Қозоғистон билан чегарани белгилашга оид шартномани ратификация қилди
    Ўзбекистон Қозоғистон билан чегарани белгилашга оид шартномани ратификация қилди

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди.

 Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Ўзбекистон раҳбари 30 июнь куни тегишли қонунни имзолади.

Қозоғистон бу шартномани 28 март куни ратификация қилган эди.

Ҳужжат икки давлат президентлари Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан 2022 йил 22 декабрь куни Тошкентда имзоланган эди.

23 июнь куни Ўзбекистон Сенати ўзбек-қозоқ чегараси демаркацияси тўғрисидаги шартномани ратификация қилишни маъқуллаган эди.

Шартномага кўра Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги давлат чегарасининг демаркация қилинган чизиғи узунлиги 2 356 километрдан ортиқдир.

Шартнома билан Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини белгилаш бўйича ишлар тўлиқ якунланди ҳамда чегара хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш учун энг муҳим шарт-шароитлар яратилди.

2003 йилда бошланган демаркация бўйича музокаралар қарийб 19 йил давом этган. Бу вақт мобайнида демаркация комиссиясининг 100 та йиғилиши ва демаркация бўйича ишчи гуруҳининг 34 та йиғилиши ўтказилди. Чегара белгиларини ўрнатиш бўйича дала ишлари 2004-2021 йилларда давом эттирилди.

Ёрлиқ