Президент сайловида 376 мингдан ортиқ киши муддатидан олдин овоз берди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i85618-Президент_сайловида_376_мингдан_ортиқ_киши_муддатидан_олдин_овоз_берди
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш натижалари тўғрисидаги ахборотни эълон қилди.
(last modified 2023-07-04T07:30:16+00:00 )
июл 04, 2023 10:45 Asia/Tashkent
  • Президент сайловида 376 мингдан ортиқ киши муддатидан олдин овоз берд
    Президент сайловида 376 мингдан ортиқ киши муддатидан олдин овоз берд

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш натижалари тўғрисидаги ахборотни эълон қилди.

МСК маълумотига кўра, 1 июль ҳолатида жами 376 623 нафар сайловчилар мамлакатда ва хорижда муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқларидан фойдаланди.

Шундан мамлакат ҳудудида 275 592 нафар ва хорижда 101 031 нафар сайловчи овоз берди.

Муддатидан олдин овоз бериш жараёни жорий йил 5 июлга қадар давом этади.

Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси ташкил этилган.