июл 08, 2023 13:30 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Президент сайловини ўтказишга тайёр
    Ўзбекистон Президент сайловини ўтказишга тайёр

Ўзбекистон Президенти сайловига бир кун қолганда барча реклама дастурлари тўхтатилди.

Тахминан икки ой олдин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакатда муддатидан олдин президентлик сайловини ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

Фармонни имзолашдан олдин Ўзбекистон президенти муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказиш ўзига президент сифатида дунёда рўй бераётган “жиддий ва мураккаб жараёнлар”ни енгишда ёрдам берадиган янги ваколатлар беришини исташини айтди.

Президент фармони ҳаётга татбиқ этилиб, ўзбекистонлик сайловчилар эртага, 9-июл, якшанба куни навбатдан ташқари Президент сайловида иштирок этиш учун сайлов участкаларига боради. Сайлов штаби сайловда қатнашиш ҳуқуқига эгалар сонини 19 миллион 722 минг 809 киши деб эьлон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, эртага Ўзбекистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари бўлиб ўтади ва бутун мамлакат бўйлаб “жимлик куни” эьлон қилинган.

Сайлов тўғрисидаги қонунга кўра, сайлов куни ва сайловга бир кун қолганида сайловолди рекламасини жойлаштириш тақиқланади.

7-июл эрта сайловлар учун реклама беришнинг охирги куни эди.

Бугундан бошлаб ушбу мамлакатнинг барча давлат ва хусусий телеканаллари сайловолди рекламаларини кўрсатишни тўхтатиб, ўзларининг мунтазам дастурларини эфирга узатишни бошлади.

Марказий сайлов штаби томонидан 14 та сайлов округи, жумладан, навбатдан ташқари Президент сайловини ўтказиш учун 10 784 та сайлов участкаси ташкил этилди.

Мониторинг учун Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Халқаро сайлов институтлари иттифоқи, Мустақил манфаатли давлатлар ҳамжамияти, Сайлов тизимлари халқаро жамғармаси каби хорижий ташкилот ва давлатлардан 785 нафар кузатувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига масьулдир. 

Бундан ташқари, 1299 нафар маҳаллий ва хорижий ОАВ фаоллари Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказмоқда.

Эртага сайловчилар 4 нафар номзоддан бирини, жумладан, Ўзбекистон Экология партиясидан Абдулшакур Ҳамзаев, “Адалат” социал-демократик партиясидан Робахон Маҳмудава, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Улуғбек Инаятов, Ўзбекистон Либерал-демократлар партиясидан Шавкат Мирзияев каби номзодлардан бирини танлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови охирги марта 2021-йил 24-октабрда бўлиб ўтган.

Ёрлиқ