июл 09, 2023 13:31 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев оиласи билан президент сайловида овоз берди
    Мирзиёев оиласи билан президент сайловида овоз берди

Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан овоз бериш жараёнларида иштирок этди.

Амалдаги президент оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳридаги сайлов участкасига ташриф буюрди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 9 июль куни, муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтмоқда.

Унда президентликка 4та партиядан қуйидаги номзодлар иштирок этмоқда: Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев. Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан 7 июлга қадар давом этди.

Сайловда овоз бериш учун Ўзбекистон бўйича жами 10784 та сайлов участкаси ташкил этилган. Улар 14 та сайлов округига бириктирилди. Уларнинг фаолиятини 266 нафар сайлов комиссияси аъзоси назорат қилиб боради.

Ёрлиқ