Мирзиёев UNWTO бош котиби билан Самарқанд анжуманини муҳокама қилди
Самарқандда октябрь ойида UNWTO Бош Ассамблеяси мажлиси бўлиб ўтади. Унда жами 2000га яқин делегатлар келиши кутилмоқда.
2023 йил охирида Самарқанд шаҳрида яна бир йирик анжуман бўлиб ўтади. Ушбу мавзу президент Шавкат Мирзиёевнинг Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) бош котиби Зураб Пололикашвили билан 12 июль куни бўлиб ўтган учрашувида муҳокама қилинди.
Учрашувда 2023 йилнинг октябрь ойида Самарқанд шаҳрида ЮНВТО Бош ассамблеясининг 25-сессиясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Ўзбекистонда замонавий ва қулай туризм инфратузилмасини яратиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга инвесторлар ва брендларни жалб қилиш, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш масаласида ҳамкорликни кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди.
Анъанага кўра, унга дунёнинг 150 дан ортиқ давлатидан миллий ҳукуматларда туризмни ривожлантириш учун масъул бўлган юқори лавозимли мансабдор шахслар (вазирлар) ва хусусий секторнинг юқори мартабали вакиллари жамланади. Делегатларнинг умумий сони 2 мингдан ошади.
Шунингдек, “Ригистон” майдони ва “Шоҳ Зинда” мақбараси дунёнинг махсус туристик диққатга сазовор жойлари рўйхатига киритилган.