июл 20, 2023 15:15 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Жидда шаҳрида учрашув ўтказди
    Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Жидда шаҳрида учрашув ўтказди

19 июль куни Саудия Арабистонида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Марказий Осиё давлатлари ва Форс кўрфаз давлатлари ҳамкорлик кенгашининг биринчи саммити доирасида Шавкат Мирзиёев билан учрашди. 

Суҳбат чоғида ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар икки давлат ўртасидаги ҳам икки томонлама даражада, ҳам минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги муносабатлар ҳолатини муҳокама қилди. Икки давлатнинг Марказий Осиё давлатлари ва Форс кўрфази давлатлари ҳамкорлик кенгаши биринчи саммитида иштирок этиши давлатлар манфаатларига хизмат қилиши таъкидланди. 

Учрашув давомида томонларни қизиқтирган бошқа мавзуларда ҳам самарали мулоқот амалга оширилгани айтилган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ушбу саммит доирасида Қозоғистон раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев билан ҳам учрашди ва икки давлат ўртасидаги муносабатлар ва минтақавий масалаларни муҳокама қилди.

Ёрлиқ