Душанбеда Ўзбекистон-Тожикистон демаркация комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i86520-Душанбеда_Ўзбекистон_Тожикистон_демаркация_комиссиясининг_йиғилиши_бўлиб_ўтди
30 июль куни Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши ўз ишини якунлади.
(last modified 2023-08-03T10:08:58+00:00 )
август 03, 2023 10:44 Asia/Tashkent
  • Душанбеда Ўзбекистон-Тожикистон демаркация комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди
    Душанбеда Ўзбекистон-Тожикистон демаркация комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди

30 июль куни Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши ўз ишини якунлади.

Ўзбекистон ТИВ маълумотига кўра, 24-30 июль кунлари бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғидан ўтиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир якунида тегишли баённома имзоланди. Навбатдаги учрашув Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтади.

19-25 июнь кунлари Қарши шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган эди. Унда Ўзбекистон-Тожикистон давлатлараро чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғидан ўтиш масалалари муҳокама қилинди.