Мирзиёев ҳокимликлар ва солиқ тизимидаги кўплаб мансабдорларни ишдан олди
-
Мирзиёев ҳокимликлар ва солиқ тизимидаги кўплаб мансабдорларни ишдан олди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳокимликлар, солиқ тизими ва бошқа органлардаги кўплаб мансабдорларни лавозимидан оўод қилди
Мирзиёевнинг Тошкент вилоятида ўтказган йиғилишида Наманган шаҳри ва 15 та туман ҳокимининг 16 нафар биринчи ўринбосари ҳам лавозимидан озод этилгани маълум қилинди. Бунга ушбу ҳудудларда қашшоқлик даражаси юқорилиги сабаб қилиб кўрсатилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистондаги 26 та солиқ инспекцияси раҳбарлари, иккита вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиқларини эгаллаб турган лавозимидан озод этиш бўйича топшириқ берилди, Солиқ қўмитаси раис ўринбосарларига эса ҳайфсан эълон қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Қибрай ва Янгийўл туманлари ҳокимлари ҳамда ушбу туманларнинг 4 та сектор раҳбарларини ишдан олишга кўрсатма берди. Шунингдек, вилоят ҳокимининг саноат ва инвестицияларга ҳамда қурилишга масъул ўринбосарларига ҳайфсан эълон қилинди.
Шавкат Мирзиёев муаммоли кредитлар кўплиги сабабли Марказий банкнинг 2 вилоятдаги бошқарма бошлиқларини ҳамда бир қатор банк филиаллари раҳбарларини ишдан бўшатиш тавсиясини берди.