Ўзбекистон ва Фаластин расмийлари ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилди
(last modified Fri, 04 Aug 2023 08:44:51 GMT )
август 04, 2023 13:44 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Фаластин расмийлари ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилди
    Ўзбекистон ва Фаластин расмийлари ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳром Аълоев кеча Фаластин элчиси Жавад Муҳаммад Авад билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-ҳуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Маълумот учун, элчи Жавад Муҳаммад Авад 2023 йил 12 апрель куни Ўзбекистон президентига ўзининг ишонч ёрлиқларини топширган эди.