МДҲ ўйинларида Ўзбекистон спортчилари яна 14 медал қўлга киритди
(last modified Mon, 07 Aug 2023 06:37:48 GMT )
август 07, 2023 11:37 Asia/Tashkent
  • МДҲ ўйинларида Ўзбекистон спортчилари яна 14 медал қўлга киритди
    МДҲ ўйинларида Ўзбекистон спортчилари яна 14 медал қўлга киритди

шу билан МДҲ ўйинларида Ўзбекистон спортчилари қўлга киритган медаллар сони 28га етди.

Ўзбекистонлик спортчилар дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика спорт турларида 2 та олтин, 4 та кумуш ва 8 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Беларусдаги II МДҲ ўйинларининг кечаги кунида Ўзбекистон делегацияси 14 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

Ўзбекистонлик спортчилар дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика спорт турларида 2 та олтин, 4 та кумуш ва 8 та бронза медалларига сазовор бўлишди. 

МДҲ ўйинлари 4-14 август кунлари бўлиб ўтади. Ўйинлар Беларуснинг 11 та шаҳрида спортнинг 21 тури бўйича ўтказилади. МДҲ ўйинларида 3 мингга яқин спортчи, мураббийлар, ҳакамлар, тиббиёт ходимлари ва бошқалар иштирок этмоқда. Ўйинларда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон спорт делегациялари иштирок этмоқда.