Ўзбекистон ТИВда Тожикистон элчиси билан чегара масалалари муҳокама қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i8665-Ўзбекистон_ТИВда_Тожикистон_элчиси_билан_чегара_масалалари_муҳокама_қилинди
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Тожикистон давлатлараро чегараси бўйича масалалар муҳокама қилинди.
(last modified 2018-08-22T17:48:26+00:00 )
ноябр 14, 2016 16:39 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВда Тожикистон элчиси билан чегара масалалари муҳокама қилинди

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Тожикистон давлатлараро чегараси бўйича масалалар муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. 2016 йилнинг 14 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Тожикистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Содиқ Имомий билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, мулоқот чоғида Ўзбекистон-Тожикистон давлатлараро чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокара жараёнини фаоллаштириш ва уни қонуний расмийлаштиришни тезлаштириш масалалари муҳокама қилинди.