август 13, 2023 17:55 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонга қўлда тўқилган афғон гиламларини экспорт қилинди
    Ўзбекистонга қўлда тўқилган афғон гиламларини экспорт қилинди

Афғонистон Саноат ва савдо вазирлиги маьлумотларига кўра, сўнгги уч ойда ушбу мамлакатнинг қўлда ясалган 7 миллион доллардан ортиқ гилам маҳсулотлари Туркия, Америка, БАА, Италия ва Ўзбекистонга экспорт қилинган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистон Саноат ва савдо вазирлиги ушбу мамлакатнинг қўлда тўқилган гиламлари экспорти сўнгги уч ойда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоизга ошганини маьлум қилган. Шундан келиб чиқиб, сўнгги уч ойда Туркия, Америка, БАА, Италия, Ўзбекистон каби мамлакатларга 7 миллион доллардан ортиқ қўлда ишланган гилам маҳсулотлари экспорт қилинди.

Бу борада Саноат ва савдо вазирлиги матбуот котиби Абдулсалом Жавад шундай деди:Гилам экспортини янада оширишга замин яратиш мақсадида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, турли кўргазмаларда иштирок этишга ҳаракат қилмоқдамиз.

Афғонистон гилам ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар иттифоқи раҳбари Нур Аҳмад Нури ҳам шундай деди:– Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган кўргазма муваффақиятли ўтганига гувоҳ бўлдик ва келгусида ҳам шундай кўргазмалар ўтказиб турилади ва маҳсулотларимизни намойиш этамиз, деган умиддамиз.

Толибон ҳукумати Саноат ва савдо вазирлиги ҳисоботига кўра, ўтган йили Афғонистон Покистон, Туркия, Америка, Ўзбекистон ва БАА мамлакатларига 22 миллион долларлик қўлда тўқилган гиламлар экспорт қилган.

Ёрлиқ