август 30, 2023 14:01 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Афғонистон фармацевтика соҳасидаҳамкорлик қилади
    Ўзбекистон ва Афғонистон фармацевтика соҳасидаҳамкорлик қилади

Ўзбекистон вазирлик ва идоралари масъулларидан иборат бир гуруҳ вакиллар Афғонистон давлатида бўлиб турибди. 

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бошқармаси бошлиғи Шерзод Ёқубов фармацевтика ва соғлиқни сақлаш соҳасида Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик масалаларида музокаралар олиб бормоқда.

Хусусан, Афғонистоннинг Fyucher Vels Trayding компанияси директори билан Ўзбекистондаги ишлаб чиқарувчилар томонидан йилига ўртача 1 млн долларлик протеин ва витамин комплексларини етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди.

Шунингдек, Афғонистон Аҳоли саломатлиги вазирлигининг фармацевтика хизматлари директори Ҳамид Фурмули билан мазкур мамлакатдаги «Ибн Сина» корхонаси негизида шартнома тузиш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, стоматология хизматлари кўрсатиш бўйича Кобул шаҳрида атиги битта корхона фаолият кўрсатиб келаётган бўлиб, учрашувлар давомида Афғонистон тиббиёт ходимларини Health manager бўйича малакасини ошириш, қисқа муддатли курсларда ўқитиш масалалари келишилди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дори маҳсулотларини ушбу мамлакат бозорига етказиш борасида Афғонистон «Озиқ-овқат ва дори воситаларининг сифатини назорат қилиш» миллий уюшмаси раиси билан самарали музокаралар олиб борилди. Хусусан, давлат рўйхатидан ўтказишнинг ўзаро соддалаштирилган тизимини (25 кунгача) жорий қилиш бўйича келишув лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Ёрлиқ