Танзила Норбоева Сеулда Жанубий Корея Миллий Ассамблея Спикери Ким Чжин Пхё билан
(last modified Tue, 19 Sep 2023 15:21:17 GMT )
сентябр 19, 2023 20:21 Asia/Tashkent
  • Танзила Норбоева Сеулда Жанубий Корея Миллий Ассамблея Спикери Ким Чжин Пхё билан
    Танзила Норбоева Сеулда Жанубий Корея Миллий Ассамблея Спикери Ким Чжин Пхё билан

Жанубий Кореяда бўлиб турган Сенат раиси Танзила Норбоева Миллий Ассамблея Спикери Ким Чжин Пхё билан музокара ўтказди.

Танзила Нрбоева ва  Ким Чжин Пхё учрашувида, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги дўстлик ҳамда алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар, айниқса парламентлараро алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон ва Корея ҳудудлараро ҳамкорлигини кенгайтириш, хусусан маҳаллий кенгашлар ўртасида аниқ чора-тадбирлар кўрсатиб ўтилган қўшма дастурни қабул қилиш орқали ҳудудлардаги депутатлар ўртасида яқин алоқалар ўрнатиш юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея расмийлари музокаралари чоғида 2025 йилга бориб мазкур кўрсаткични 5 млрд долларга етказиш учун катта имкониятлар мавжудлиги айтиб ўтилган. Хусусан, қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, ишлаб чиқариш корхоналарини зарур инфратузилма билан таъминлаш, ноёб металларни ўзлаштириш, шунингдек, юқори тезликда ҳаракатланиш имконини берувчи йўллар барпо этиш борасида ҳамкорликни кучайтириш лозимлиги таъкидланган.

Шунингдек, маданий-гуманитар алоқалар ҳам томонларнинг диққат марказида бўлиб, таълим ва кадрлар тайёрлаш йўналишларидаги қўшма дастурларни амалий мазмун билан бойитиш таклифлари илгари сурилган.