Ўзбекистонлик ишбилармонлар Тожикистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини маълум қилди
(last modified Mon, 23 Oct 2023 13:54:09 GMT )
октябр 23, 2023 18:54 Asia/Tashkent
  •  Ўзбекистонлик ишбилармонлар Тожикистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини маълум қилди
     Ўзбекистонлик ишбилармонлар Тожикистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини маълум қилди

Сўғд вилояти раҳбари ўзбек ишбилармонларидан иборат катта делегация билан учрашувда Тожикистоннинг ҳамкорликка тайёрлиги ва манфаатдорлигини маълум қилди.

Гўзал Тожимирзаева бошчилигидаги ўзбекистонлик бир гуруҳ тадбиркорлар Тожикистонда.

Бу ҳақда Сўғд вилояти матбуот хизмати хабар бериб, вилоят раҳбари Ражаб Бай Аҳмадзода Ўзбекистон хусусий сектори вакиллари билан учрашиб, муҳокама қилганини қўшимча қилди.

Сўғд вилояти ҳокими меҳмонларни қадимий Сўғдда қутлар экан, алоҳида таъкидлади: Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзаевлар сиёсати билан икки дўст давлат ўртасидаги кўп томонлама муносабатлар кенгаймоқда.

Сўғд вилояти Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик қилиб, ҳукумат шартномалари доирасида икки давлат тадбиркорлари қўшма лойиҳаларни амалга оширди.

Айниқса, Сўғд вилоятининг Гулистон шаҳрида масъулияти чекланган “Маҳмуд ва Партнерс” ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилди.

Бу компания асосан бино ва иншоотларда асосий материаллар ҳисобланган арматура ишлаб чиқарувчи корхона ҳисобланади.

Ўзбекистонлик ишбилармонлар самимий қабулдан мамнун эканликларини билдириб, ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар

Ёрлиқ