октябр 29, 2023 10:17 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда аёллар кўпми ёки эркаклар?
    Ўзбекистонда аёллар кўпми ёки эркаклар?

. Ўзбекистонда аёллар сони эркакларга нисбатан кам

Ўзбекистон статистика агентлигига кўра, эркаклар сони аёллар сонидан 246 018 нафарга кўпроқ.

Қайд этилишича, шу йилнинг 1 октябрь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 36 599 764 кишини ташкил этган.

Аёллар сони – 18 176 873 киши

Эркаклар сони – 18 422 891 киши

Эслатиб ўтамиз, республика доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 % га ошган. Аҳоли 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 63,9 минг кишига ошган. Ҳар кун доимий аҳоли сони ўртача 2,1 минг кишига кўпаймоқда.

Ёрлиқ