Ўзбекистон ва Италия икки томонлама шартномалар имзолади
(last modified Fri, 10 Nov 2023 12:31:53 GMT )
ноябр 10, 2023 17:31 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Италия икки томонлама шартномалар имзолади
    Ўзбекистон ва Италия икки томонлама шартномалар имзолади

Ўзбекистон Президенти ва Италия Республикаси Президентининг музокаралари якунида икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Қўшма баёнот қабул қилинди.

Бугун, 10 октабр, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелланинг музокаралари якунида икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришга қаратилган Қўшма баёнот қабул қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон ва Италия ўртасида қуйидаги шартномалар имзоланган:

дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

дипломатик академиялар ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Англашув меморандуми;

халқ таълимини ривожлантириш тўғрисидаги идоралараро Англашув меморандуми; 

фан, технология ва инновация соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги идоралараро Англашув меморандуми;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув меморандуми.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 ноябрь куни Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла қизи Лаура Маттарелла билан бирга Ўзбекистонга келганди. Уларни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди. Бугун, 10 ноябрь куни эрталаб Сержо ва Лаура Маттареллалар Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Кейинчалик Кўксарой қароргоҳида Италия Президенти Сержо Маттареллани расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Маросимдан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла Кўксарой қароргоҳида икки томонлама музокара ўтказди.

Ёрлиқ