ноябр 22, 2023 15:13 Asia/Tashkent
  • Ван И Ўзбекистон ТИВ раҳбари билан учрашувида МО давлатларининг ички ишларига ҳар қандай хорижий аралашувни қоралади
    Ван И Ўзбекистон ТИВ раҳбари билан учрашувида МО давлатларининг ички ишларига ҳар қандай хорижий аралашувни қоралади

Хитой ТИВ раҳбари Ван И ўзбекистонлик ҳамкасби Бахтиёр Саидов билан учрашувида Марказий Осиё давлатларининг ички ишларга ҳар қандай хорижий аралашувни қоралади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ван И  бу учрашувда ХХР ва Ўзбекистон ўзаро ишончни кучайтиришга чинакам кўп қиралликни қўллаб-қувватлашга глобал бошқарувини ривожлантиришга кўмаклашиши керак деб изоҳлади.

Хитой ТИВ раҳбари  Хитой ва Ўзбекистон  икки дўст қўшни давлат бўлиб икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ҳамиша соғлом ва барқарор ривожланиб келган деб изоҳлади.

У шунингдек Пекин ҳукумати ХХР ва Ўзбекистон  ТИВ раҳбарлари стратегик  келишувларни илгари суриш, ҳар томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва умумий келажакка эга Хитой ва Ўзбекистон ҳамжамиятини барпо этишда Тошкент билан ҳамкорлик қилишга тайёр деб маълум қилди.

Ван И биргаликда ривожланиш учун ҳаракатлантируви куч яратиш муҳимлигига тўхталиб кибер ва биологик хавфсизлик, трансмиллий уюшган жиноятчилик, террорчилик гуруҳлар ва гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш соҳасида Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорликни кеншгайтиришга чақирди.

Учрашувда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов ҳам икки давлат раҳбарлари ўртасидаги  ишонч ва икки томон ўртасидаги дўстона муносабатлар этиб бораётганини алоҳида баён этар экан, Ўзбекистон Пекиннинг глобал ташаббусларини қўллаб-қувватлайди ва " Ягона Хитой" сиёсатини олқишлайди деб изоҳлади.

Саидов  шунингдек Пекиннинг бетараф позициясини ва Фаластин масаласида "икки давлат ечими" режасини илгари сураётганини юқори баҳолади.

Ван И ва Бахтиёр Саидов  Хитой ва Ўзбекистон давлат раҳбарлари ўртасидаги келишувларни илгари суриш, стратегик ривожланишни кенгайтириш ва икки давлат ТИВ раҳбарлари ўртасида стратегик мулоқот механизмини йўлга қўйиш бўйича келишиб олдилар.

Ёрлиқ