декабр 13, 2023 11:53 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Британия ядро физикаси соҳасида ҳамкорлик қилади
    Ўзбекистон ва Британия ядро физикаси соҳасида ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон делегацияси Лондонга ташрифи доирасида ТИВнинг Европа мамлакатлари ва ЕИ институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ойбек Шахавдинов Бирмингем ядровий таълим ва тадқиқотлар маркази директори Пол Норман билан учрашди.

Аниқ сайтининг Дунё сайтига таяниб хабар қилишича, суҳбат чоғида ядро физикаси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Британия вакиллари бу борадаги ҳамкорликни кенгайтириш учун икки давлат улкан салоҳиятга эга эканлигини таъкидладилар.

Британия томони Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва республикада ядро физикаси бўйича ўтказиладиган халқаро илмий-амалий конференцияларда иштирок этишдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Ёрлиқ