декабр 13, 2023 18:31 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ҳам Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қўллаб қувватлади
    Ўзбекистон ҳам Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қўллаб қувватлади

Ўзбекистон Республкаси ҳам яна Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни ёқлаб овоз берди

БМТ Бош Ассамблеяси Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Уни 153 давлат, жумладан, Ўзбекистон, Россия, Хитой, Бразилия ва БАА қўллаб-қувватлади. Исроил ва АҚШ яна қарши чиқди.

Газета сайтининг хабар қилишича, БМТ Бош Ассамблеяси Фаластин-Исроил можароси ҳудудида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қабул қилганини бу ташкилот ахборот хизмати маълум қилди.

Унда сўзга чиққан ассамблея президенти Деннис Френсис Ғазодаги гуманитар инқироз янада кучайиши хавотирини билдирди.

«Бизнинг ягона устувор вазифамиз фақат битта — одамлар ҳаётини сақлаб қолиш. Мен сиздан инсоният номи билан сўрайман: бу зўравонликни ҳозироқ тўхтатинг», — деди у.

Резолюция ташаббускорлар Миср ва Мавритания ҳисобланади. Резолюцияни 153 давлат, жумладан, Ўзбекистон, Россия, Хитой, Бразилия ва БАА қўллаб-қувватлади. 10 давлат, жумладан Исроил ва АҚШ бунга қарши чиқди. 23 давлат бетараф қолди.

 28 октябрь куни ҳам БМТ Бош ассамблеяси Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди . Уни 120 та давлат (жумладан, Ўзбекистон ҳам) ёқлаб овоз берганди.

 БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ҳам олдин Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми «йўқ жойдан пайдо бўлмаганини» таъкидлаганди. Бу фикр Исроил ҳукумати томонидан қаттиқ танқидга учраб, мамлакат расмийлари Гутерришнинг истеъфосини сўраган.

Ёрлиқ