Туркияда Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди
(last modified Mon, 21 Nov 2016 06:43:15 GMT )
ноябр 21, 2016 11:43 Asia/Tashkent
  • Отатурк номидаги Истанбул халқаро аэропортида 9,5 млн доллар
    Отатурк номидаги Истанбул халқаро аэропортида 9,5 млн доллар

Отатурк номидаги Истанбул халқаро аэропортида 9,5 млн доллар миқдоридаги пулни ноқонуний равишда олиб ўтишга уринган 7 киши қўлга олинган. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар тарқатди.

Кун.ўз сайтига кўра,  қўлга олинганлар орасида Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари бор. Полиция бу шахслар нима мақсадда Туркияга келганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Улар айни вақтда назорат остида ва тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қўлга олинганларга узоқ муддатли қамоқ жазоси таҳдид қилади.

Қайд этиш керакки, Туркия ҳуқуқ-тартибот органлари ноқонуний молиявий операциялар ва жиноий йўл билан топилган пуллар ювилишига қарши қаттиқ кураш олиб боради.

Ёрлиқ