Январ 08, 2024 11:47 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Хитой 2 миллиард доллардан ошиқ келишувлар имзолади
    Ўзбекистон ва Хитой 2 миллиард доллардан ошиқ келишувлар имзолади

Андижон вилояти ҳокимлигига кўра, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 2 миллиард доллардан ошиқ келишувлар имзоланган.

Спутник сайтининг хабар қилишияча. Андижон вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация ҳамкорлик масаласида Хитойда бўлиб турибди.Тяьнзин шаҳридаги Ўзбекистон элчихонасида бўлиб ўтган учрашувда вилоят раҳбари жами 650 миллион долларлик шартномалар имзолади.

“Электроскутер, электроавтобус, қуёш панель электростанцияси каби лойиҳалар, шулар жумласидан”, — дейилади хабарда.

Аввалроқ, йирик бизнес форуми мобайнида делегация 1,2 миллиард долларлик келишувларга эришган эди.

"Бу билан Хитой сафари давомида вилоят раҳбари томонидан имзоланган шартномаларнинг умумий қиймати ҳозиргача 2 миллиард доллардан ошди", — дейилган хабарда.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик доирасида “Lanzhou Guangtong New Energy Automobile Co., Ltd” раҳбарияти билан 100 миллион долларлик икки томонлама меморандум имзоланди. Мазкур ҳужжат вилоятда йиллик қуввати 2000 та электроавтобус ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳани амалга оширишни назарда тутади.

Шунингдек, “Gansu Yucun New Energy Technology Co., Ltd” компанияси билан Андижон сувоқава тизимидаги 1 минг 760 та сув қудуқларида истеъмол килинаётган электр энергияси таъминотини қуёш панель электростанцияларига ўтказиш бўйича музокара олиб борилди. Якунда икки томоннинг 400 миллион долларлик келишуви имзоланди.

Ёрлиқ