Ўтган йилда Ўзбекистон фуқароларининг 59 фоиздан ортиғи АҚШ визасидан маҳрум бўлди
(last modified Tue, 23 Jan 2024 12:10:44 GMT )
Январ 23, 2024 17:10 Asia/Tashkent
  • Ўтган йилда Ўзбекистон фуқароларининг 59 фоиздан ортиғи АҚШ визасидан маҳрум бўлди
    Ўтган йилда Ўзбекистон фуқароларининг 59 фоиздан ортиғи АҚШ визасидан маҳрум бўлди

Ўтган йилда АҚШ ўзбекистонликларнинг 59 фоизидан ортиғига иммиграцион бўлмаган “B” визасини бермади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, АҚШ Давлат департаменти  ҳисоботига асосан, ўтган 2023 йилда бу давлат Ўзбекистон фуқароларининг 59,56 фоизига ноиммиграцион  "B"  визасини беришдан бош тортди.

Бу эса Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори кўрсаткич ва дунёда энг юқори кўрсаткичларан биридир.

2022 йилга нисбатан бу кўрсаткич қарйиб 13 фоизга ошган. 2023 -йилда 47,04 фоиз, 2023-йилда эса  59,56 фоиз бўлиши тахмин қилинганди.

Ўбекистоннинг АҚШдаги собиқ элчиис Жавлон Ваҳҳобов эса ўзбекистонликларнинг иммиграция қонунчилигини бир неча бор бузгани АҚШ ивзаларини беришда бош тортишига сабаб бўлганини айтмоқда.

Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида вазият бироз яхшироқдир. Туркманистонда бу вазият 35,69 фоиз, Қирғизистонда 37,85 фоиз, Қозоғистонда 44,02 фоиз ва Тожикистонда 57,93 фоиздир.

Бундан олдин минтақанинг айрим ОАВлари АҚШ Ўзбекистон фуқаролари учун эшикларини ёпаётгнини хабар қилганди.