Эрон ва Ўзбекистон тарихий ҳужжатлар соҳасида ҳамкорлик қилади
(last modified Wed, 24 Jan 2024 07:47:14 GMT )
Январ 24, 2024 12:47 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон тарихий ҳужжатлар соҳасида ҳамкорлик қилади
    Эрон ва Ўзбекистон тарихий ҳужжатлар соҳасида ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон Фанлар академиясига кўра, Ўзбекистон  Эронда сақланаётган ўзбек халқига тегишли тарихий ҳужжатларни аниқлаш қарорига келди.

Тарих институти директори, академик Азамат Зиё Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммадали Искандарий билан музокаралар ўтказди. Унда икки мамлакат тарихчилари ўртасида самарали алоқаларни йўлга қўйиш, илмий тадбирлар ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.

Эрон ва Ўзбекистон расмийлари учрашувида қуйидагилар муҳокама қилинди:

Эронда сақланаётган, ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихига доир манбалар, ҳужжатларни аниқлаш ва илмий муомалага киритиш;

қўлёзмаларни ўқиш салоҳиятига эга тарихчи мутахассисларни тайёрлаш;

тегишли илмий адабиётлар, диссертациялар, манбаларнинг электрон шаклини Тарих институтига тақдим этиш;

қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш.

Шунингдек, келгуси режалар бўйича "йўл харитаси" тузиб, аниқ натижага ишлаш юзасидан келишиб олинди.