феврал 04, 2024 17:14 Asia/Tashkent
  • Статистика: Ўзбекистонда аҳолининг 56,3 фоизи меҳнатга лоёқатлидир
    Статистика: Ўзбекистонда аҳолининг 56,3 фоизи меҳнатга лоёқатлидир

Ўзбекистон республикаси аҳолисининг 56,3 фоизи меҳнатга лаёқатли эканлигиги хабар қилинди.

Спутник сайтининг Ўзбекистон Статистика қўмитаисга таяниб, хабар қилишича, Ўзбекистонда аҳолининг 56,3 фоизи меҳнатга лаёқатли.

Хабарга кўра,  Агентлик 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон доимий аҳолисининг ёш гуруҳлари бўйича таркибини эълон қилди.

Унга кўра:

меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар – 11,8 млн киши (32,1 %)

меҳнатга лаёқатли ёшдагилар – 20,7 млн киши (56,3 %)

меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар – 4,3 млн киши (11,6 %)

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикада доимий аҳоли сони 36,8 миллион кишини ташкил этди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, энг кўп фуқаро Самарқанд ва Фарғона вилоятларида яшайди — ҳар бирида 4 миллондан зиёддир.

Ёрлиқ