феврал 16, 2024 14:40 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон EIU`нинг глобал демократия рейтингида 148-ўринни эгаллади
    Ўзбекистон EIU`нинг глобал демократия рейтингида 148-ўринни эгаллади

Ўзбекистон бир неча йилдан бери демократия билан боғлиқ вазият 10 дан 2,12 балл сифатида баҳоланмоқда. МОдаги бошқа давлатлар каби Ўзбекистон ҳам авторитар тузумлар гуруҳида қолмоқда.

Газета сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон EIU`нинг глобал демократия рейтингида 167 мамлакат ичида 148-ўринни эгаллади (Хитой билан бир хил).

Хабарга кўра, Ўзбекистон Британиянинг The Economist Intelligence Unit (EIU) тадқиқот ташкилоти томонидан ҳар йили тузиладиган «Демократия индекси»да  167 мамлакат ичида 148-ўринни эгаллади. Бу ўринда Хитой ҳам жойлашган.

EIU 2006 йилдан бери «Демократия индекси»ни эълон қилиб келади. Давлатларга бешта тоифа бўйича балл берилади, сўнг баллар асосида ҳар бири тузум тури бўйича таснифланади: тўла демократия, номукаммал демократия, гибрид тузум ва автократия.

Тадқиқотчилар Ўзбекистонни ҳали ҳамон авторитар тузумга эга давлатлар қаторига жойлаштирмоқда ва мамлакатдаги демократия билан боғлиқ вазиятни 10 баллдан 2,12 балл сифатида баҳоламоқда. Бунда тоифаларга қуйидагича балл берилган:

сайлов жараёни сифати ва плюрализм — 0,08 балл;

ҳукумат фаолияти — 1,86 балл;

сиёсий иштирок — 2,78 балл;

сиёсий маданият — 5 балл;

фуқаролик эркинликлари — 0,88 балл.

Ўзбекистонда 2020, 2021 ва 2022 йилларда ҳам худди шундай кўсаткичлар бўлган.

EIU ҳисоботида таъкидланишича, «авторитар» Марказий Осиё ўтган йил давомида «бирозгина ўсишга эришган».

Тожикистон 155-ўринда, Туркманистон эса рейтинг якунига яқинроқ — 162-ўринда. Қирғизистон ва Қозоғистон етти поғона юқорилаб, мос равишда 109 ва 120-ўринларга жойлашди.

Ёрлиқ