март 23, 2024 15:20 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Россия президентига ҳамдардлик билдирди
    Ўзбекистон президенти Россия президентига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга Москвадаги "Крокус Сити Холл" концерт залида содир бўлган фожиа оқибатида ўнлаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан таъзия йўллади.

Спутник сайтининг хабар қилишича, мактубда Ўзбекистон тинч аҳолига қарши қаратилган бу террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаши билдирилган. Давлат раҳбари вафот этганларнинг яқинларига бардамлик, барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Жума куни Москвадаги Крокус Сити Холл концерт залига уюштирилган теракт оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра 67дан ортиқ  киши қурбон бўлган 150дан ортиқ одам жароҳатланган.

Шунингдек бугунЎзбекистон президенти Россия президенти билан телефон орқали мулоқотда ҳамдардлик билдирди ва зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини таъкидлади. Давлат раҳбарлари икки мамлакат хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид бўлган кучга қарши курашишга келишиб олди.

Ёрлиқ