апрел 05, 2024 13:21 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда президенти Хоразмда қозоғистонлик ҳамкасбини кутиб олди
    Ўзбекистонда президенти Хоразмда қозоғистонлик ҳамкасбини кутиб олди

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 5 апрель куни ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон байроқлари билан безатилган Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Мирзиёев кутиб олди.

Миллий қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлди.

Мирзиёев ва Токаев

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев “Хива гиламлари” комбинатига ташриф буюришди.

Президентлар корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни ва шоуруми билан танишдилар, комбинат ҳудудида ташкил этилган "Made in Uzbekistan" бренди остидаги маҳсулотлар кўргазмасини кўздан кечирдилар.

Бугун Мирзиёев ва Токаев  музокаралар ўтказади ва қадимги Хива шаҳрининг тарихий обидалари билан танишади.

Ёрлиқ