Ўзбекистон президенти АҚШ делегациясини қабул қилди
Шавкат Мирзиёев 11 июн куни Америка Қўшма Штатларининг Савдо вакили Кэтрин Тайни қабул қилди.
Кун сайтининг хабар қилишича Ўзбекистон президенти ва АҚШ делегацияси учрашув давомида икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида ишбилармонлик алоқалари фаоллашгани, ўзаро товар айирбошлаш ва инвестициялар кўрсаткичлари барқарор ўсаётгани мамнуният билан қайд этилди.
АҚШнинг Аir Products, Coca-Cola, Citibank, Visa ва бошқа кўплаб етакчи корхоналари ва банклари билан кооперация алоқалари ривожланмоқда.
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши, GSP тизимини қайта тиклаш, «C5+1» формати ҳамда Савдо ва инвестициялар бўйича ҳадли битим доирасида амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам Тошкентда бўлиб турган АҚШ савдо вакили Кэтрин Тай билан учрашди.