Ўзбекистон президенти ХХР парламенти раҳбарини қабул қилди
Шавкат Мирзиёев Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Чжао Лэцзи бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
Ўзбекистон презиенти матбуо хизматига таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича, Хитой парламенти раҳбари Ўзбекистон етакчисига Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон президентининг январь ойида Хитойга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар изчил амалга оширилмоқда. Жадал ҳудудлараро алоқаларга юқори баҳо берилди. Келгуси йилда иккинчи Ҳудудлар форуми ўтказилади.
“Ўзбекистонда Хитой олий ўқув юртларининг филиалларини очиш, профессионал таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, Конфуций институти фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди. Келгуси йилда иккинчи Таълим форумини ўтказиш режалаштирилган”, — дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги маданият ва туризм соҳаларидаги алмашинув юзасидан фикр алмашилди.