Ўзбекистон валюта сиёсатида жиддий ўзгариш бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон валюта сиёсатида жиддий ўзгариш бўлиши кутилмоқда
Ҳукуматнинг ягона интерактив порталида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Валюта сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида"ги қарор лойиҳаси тақдим этилди.
Валюта сиёсатини либераллаштириш ва мукаммаллаштириш, ички валюта бозорининг тараққиёти ва унинг самарадорлигини ошириш, субъектларнинг ташқи иқтисодий фаолияти учун шароитларни яхшилаш мақсадида:
1. Валюта сиёсати либераллашувининг устувор йўналишларини белгилаш:
- барча давлат органларининг бошқариш усулини назорат-чеклов ёндашувдан муҳофаза-рағбатлантирувчи ёндашувга ўзгартириш;
- республика экспорт салоҳиятини рағбатлантириш, ички ва ташқи бозорларда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш;
- валюта операцияларини ўтказиш давомида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг барчасига тенг шароитлар яратиш;
- миллий валютанинг хорижий валюталарга нисбатан курсини фақатгина бозор механизмларини қўллаб белгилаш;
- Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи қонунчилик нормаларини белгилашга йўл қўймаслик;
2. 2017 йилнинг ....дан қуйидагиларга мувофиқ тартиб ўрнатиш:
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товар ва хизматлар баҳоси, шунингдек устав капитал учун минимал талаблар фақат миллий валютада белгиланиши лозим;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товар ва хизматлар учун тўловларни хорижий валютада амалга ошириш мутлақо тақиқланади, тўлов карталари орқали амалга ошириладиган тўловлар бундан мустасно;
- давлат бож тўловлари, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар Ўзбекистон ҳудудида фақат миллий валютада қабул қилинади, эркин божхона ҳудудида ундириладиган бож тўловлари бундан мустасно.
3. Юридик ҳуқуқларни тўлиқ амалга ошириш ва жисмоний шахсларнинг ўз маблағларини ўзлари эркин бошқаришларини таъминлаш мақсадида белгилансин:
- акционерлар қарори асосида жисмоний шахслар ҳисобида валюта даромадлари ва воситалари бўлган тақдирда, фойда, дивиденд ва бошқа даромадлар тўловини хорижий валютада амалга ошириш мумкин;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк ўтказмаси, почта ўтказмаси ёки тўлов тизимларини қўллаш орқали жисмоний шахслар ўртасидаги пул ўтказмаларини хорижий валютада амалга ошириш мумкин;
- экспортчи ва импортчилар имзолаган ташқи савдо шартномаларига кўра, тўлов шаклини эркин танлаш ҳуқуқига эга бўлишади;
- нақд пул кўринишидаги хорижий валютани республикадан ташқарига олиб чиқишда - 10 000 АҚШ долларига тенг суммани олиб чиқиш чекловларсиз амалга оширилади. 2000 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пул Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ёки чиқишда мажбурий декларацияга муҳтож эмас;
- Нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқишда тижорат ва Марказий банклар томонидан рухсат олиш тажрибаси бекор қилинади;
- Ўзбекистон Республикаси норезидентлари (юридик ва жисмоний шахслар) Ўзбекистон Республикаси банкларида ҳисоб очиш ва ўз ҳисобларидаги пуллардан эркин фойдаланиш ҳуқуқига эгалар;
4. Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан экспортнинг йўлга қўйилишида қулай шароитлар яратиш мақсадида белгилансин:
- экспортчилар ва импортчилар тўлов шаклини ўзлари танлаш ҳуқуқига эгалар;
- экспортчиларнинг хорижий валютадаги даромадлари хусусий мулк шаклидан қатъи назар, сотувга қўйилиши мажбурий эмас;
- якка тартибдаги тадбиркорларга ички валюта бозорида юридик шахслар - Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун белгиланган тартибда хорижий валютани қўлга киритиш ҳуқуқини бериш;
5. Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан ҳамкорликда бир ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ҳукуматнинг муайян товар ва хизматлар экспорти валюта даромадининг мажбурий сотиш тартибига доир қонуннинг тасдиқлангани тўғрисидаги қарори лойиҳасини киритиш.
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига:
а) ички валюта бозорида хорижий валютанинг хўжалик субъектларини сотиб олиш ва сотишнинг соддалаштирилган тартибини ишлаб чиқиш;
б) миллий валюта курсини белгилаш тартибини ишлаб чиқиш;
7. Замонавий тамойиллар ва тартибга солиш механизмини жорий қилиш, банк фаолиятидаги бюрократик тўсиқларни қисқартириш, тижорат банклари фаолиятига маъмурий аралашувни йўлга қўймаслик мақсадида белгилансин:
- маҳаллий тижорат банклари томонидан хорижий валюта кредитларини бериш ва қайтариш шартлари томонлар келишуви ва кредит сиёсати асосида берилади;
- тижорат банкларига мижозларга хизмат кўрсатиш вақтида уларнинг хорижий валютадаги маблағларидан эркин фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш тақиқланади;
- тижорат банкларига хорижий валютадаги операцияларни амалга ошириш учун лицензия бериш тажрибаси бекор қилинади;
- валюта биржасига эса - хорижий валютага нисбатан талаб ва таклифни белгилаш учун.
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига:
- тижорат банклари томонидан ўтказиладиган валюта операцияларининг қонунчиликка мувофиқлиги борасида доимий назоратни амалга ошириш;
- валюта операциялари, жумладан жорий халқаро операцияларнинг доимий мониторингини юритиш ва мониторинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий материаллар киритиш.
9. Адлия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан ҳамкорликда бир ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарордан келиб чиқиб, қонунчилик ҳужжатларига киритилган ўзгаришлар ва қўшимчаларга оид таклифлар киритиш;
10. Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасига манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда, 2017 йилнинг биринчи ярим йиллиги натижалари таҳлилидан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикасининг "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунининг янги таҳрир лойиҳасини киритиш.
11. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Марказий банк раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклатилсин.