Ўзбекистоннинг янги бош вазири ЎзЛиДеП партиясидан бўлади
(last modified Thu, 01 Dec 2016 07:56:58 GMT )
декабр 01, 2016 12:56 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг янги бош вазири ЎзЛиДеП партиясидан бўлади

Ўзбекистоннинг янги бош вазири ЎзЛиДеП партиясидан бўлади

Парламентда кўпчилик ўринга эга бўлган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси президент тасдиқлаши учун бош вазирликка номзодини кўрсатади. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлигига  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси Илҳом Абдуллаев маълум қилган.

"Парламентдаги кўпчилик ўринга эга бўлиш бу партияга бош вазирлик учун ўз номзодини кўрсатиш имконини беради", - деган у.

4 декабрь куни ўтказиладиган навбатдан ташқари сайловларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси айни вақтда Ўзбекистоннинг муваффақт президенти сифатида фаолият кўрсатаётган бош вазир Шавкат Мирзиёев номзодини илгари сурган.

Ёрлиқ