Яманнинг Саудия Арабистонига ҳужумлари
Саудиянинг Ҳудайда портига ҳаво ҳужумига жавобан Яман қуролли кучлари Саудияга ракета ва дронлар билан зарба берди
Порс Тудей хабар қилишича, минтақавий манбалар Саудиянинг Ҳудайда портига уюштирган ҳаво ҳужумига жавобан Яман қуролли кучлари Саудиянинг Жизон шаҳрига қўшма ҳужум (ракета ва дронлар орқали) амалга оширганини маълум қилди.
Оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, Саудиянинг Жизон шаҳрида камида 5 та кучли портлаш содир бўлган.
Яман манбалари ҳам Саудиянинг Жизон шаҳридаги саноат ҳудуди яманликлар ҳужуми нишонга олинганини маълум қилди.
Айни пайтда, Яман Ташқи ишлар вазирлиги Саудиянинг Ҳудайдага ҳужуми катта хато ва жиддий аҳмоқлик бўлганини таъкидлаб, огоҳлантирди: Саудиянинг тажовузи Ар-Риёз учун оғир оқибатларга олиб келади.
Ансоруллоҳ сиёсий идораси ҳам баёнот бериб, Саудия режими томонидан содир этилган сўнгги жиноятлар жавобсиз қолмаслигини таъкидлади. Баёнотда халқ, раҳбарият ва қуролли кучлар белгилаб берган тийиб туриш тенгламаси «аниқ ва ўзгармас» экани қайд этилди.