Яҳё Сариъ: душманга қарши денгиз қӯршови илгаригидек давом этмоқда
Яман қуролли кучлари матбуот котиби, эълон қилдики, душманимиз Саудия Арабистонига қарши денгиз қӯршови илгаригидек давом этмоқда ва " босимга қарши босим", ва " кескинликка қарши кескинлик" муодаласи чорчубасида, ҳаракатларни кенгайтирамиз.
Эрон телерадиокомпаниясига таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Яман қуролли кучлари матбуот котиби, чиқарган баёниясида, эълон қилди: Яман миллатини қӯршовга олиш ва унинг ҳокимиятини бузилиши давомида, душманимиз Саудия, кеча Яманнинг Ҳудайда пораи ва Камрон оролига қарши тажовузкор ҳужум уюштирди ва моддий ва маънавий зарар етказди.Яҳё Сариъ деди: бизнинг ҳаво ҳужумига зид системаларимиз душманнинг бир қатор қирувчи самолётларига қарши туриб, кӯпроқ жиноят содир этишларига тӯсқинлик қилишди.
Бундан ташқари биз иккита махсус ҳарбий амалиётни амалга оширдик. Биринчи амалиётда, Саудиянинг Жийзон минтақасидаги Оромко компаниясига тегишли нозик таъсисот ӯнлаб дрон ва баллистик ракеталар билан нишонга олинди.Яҳё Сариъ шунингдек, деди: иккинчи амалиётда эса бир нечта ракеталар ва дронлар билан Янбаъ минтақасидаги Оромко таъсисотининг бошқа нозик нишонлари ҳужумга учради.Ҳар икки амалиёт муваффақиятли ӯтказилди ва аниқ ва билвосита нишонга олинди.Тажовузларни ошиши эса, душманимиз Саудияни бизнинг миллатимизни қӯршовга олиши ва мамлакатимиз ҳокимиятини бузишни давом эттришни мақсад қилганини кӯрсатмоқда. Бу эса қабул қилиб бӯлмайдиган масаладир.Биз эса ӯз мамлакатимиз ва миллатимизни шараф ва ғурур билан ҳимоя қилишга қарор қилганмиз ва жинояткор душман қаршисида туриб қаршиликни давом эттирамиз.У қӯшимча қилди: душманимиз Саудияга қарши денгиз қӯршови давом этади ва бу 12 йиллик золимона қӯршовга қарши жавобдир.
Саудия Арабистонининг Хумайс Машйит авиабазаси нишонга олинди