Арабистон қирувчи самолётларининг ҳаво ҳужумида 6 нафар Покистонлик денгизчилар ҳаётдан кўз юмди
(last modified Mon, 05 Dec 2016 14:00:15 GMT )
декабр 05, 2016 19:00 Asia/Tashkent
  • Арабистон қирувчи самолётларининг ҳаво ҳужумида 6 нафар Покистонлик денгизчилар ҳаётдан кўз юмди

Саудия арабистони қирувчи самолётларининг Яман жанубидаги Таъаз вилоятида жойлашган Мехо шаҳрининг соҳилларига қарата ҳаво ҳужумини амалга ошириши натижасида 6 нафар Покистонлик денгизчилар ҳаётдан кўз юмди

Саудия арабистони қирувчи самолётларининг Яман жанубидаги Таъаз вилоятида жойлашган Мехо шаҳрининг соҳилларига қарата ҳаво ҳужумини амалга ошириши натижасида 6 нафар Покистонлик денгизчилар ҳаётдан кўз юмди. Яманнинг Саба расмий ахборот агентлигининг хабар қилишича, Арабистон қирувчи самолётлари Яман ғарбидаги Мехо шаҳрининг соҳил бўйларида 12 нафар покистонлик денгизчини ўз ичига олган кичикроқ кемани нишонга олиши оқибатида, кемадагиларнинг 6 нафари ўлган. Шунингдек, Саудия арабистони ҳарбий самолётлари Яман шимолидаги Саъда вилоятининг аҳоли яшайдиган минтақаларига қарата ҳаво ҳужумини амалга оширди. Натижада эса, бир нафар яманлик гўдак қурбон бўлди ва ушбу гўдакнинг отаси ҳамда икки ака-укаси оғир ярадор бўлган. Арабистон қирувчи самолётлари Саъда вилоятининг бошқа ҳудудларини ҳам жумладан Боқем шаҳрини ҳам нишонга олиши ортидан, бир нафар аёл ҳаётдан кўз юмди ва ушбу аёлнинг икки нафар ёш боласи оғир тан жароҳати олди. 

Ёрлиқ