Арабистон томонидан Яманга қарата амалга ошираётган ҳужумларда тақиқланган қурол-аслаҳалар қўлланмоқда
(last modified Mon, 12 Dec 2016 13:38:09 GMT )
декабр 12, 2016 18:38 Asia/Tashkent
  • Арабистон томонидан Яманга қарата амалга ошираётган ҳужумларда тақиқланган қурол-аслаҳалар қўлланмоқда

Яман инсон ҳуқуқлари вазирлиги Саудия арабистони томонидан Яманга қарата амалга ошираётган ҳужумларда тақиқланган қурол-аслаҳаларни қўллаётганини ўрганиб чиқиш учун, Комитет ташкил этилишини Бирлашган миллатлар ташкилотидан сўради

Яман инсон ҳуқуқлари вазирлиги Саудия арабистони томонидан Яманга қарата амалга ошираётган ҳужумларда тақиқланган қурол-аслаҳаларни қўллаётганини ўрганиб чиқиш учун, Комитет ташкил этилишини Бирлашган миллатлар ташкилотидан сўради. Яманнинг Саба ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Яман инсон ҳуқуқлари вазирлиги ўз баёнотида шундай маълум қилдики, Арабистон Яманга қарата ҳужумларида Америка билан келишган ҳолда Яман халқини қириб ташлаш мақсадида тақиқланган аслаҳалардан фойланмоқда. Яман инсон ҳуқуқлари вазирлигининг баёнотида келишича, айни пайтда халқаро қонун-қоидаларга кўра тақиқланган қуролларни ишлатиш ноқонуний ҳисобланади. Аммо тақиқланган қуроллар ҳануз Саудия арабистони ва унинг иттифоқчиси бўлмиш АҚШнинг тажовузкор қирувчи самолётлари томонидан Яман халқининг бошига ташланмоқда.  Яман инсон ҳуқуқлари вазирлигининг баёнотида ушбу мамлакатдаги мактаблар, шифохоналар, портлар, аэропортлар, электр тармоқлари, алоқа воситалари, сув омборлари, тўғонлар, қишлоқ хўжалиги майдонлари ва озиқ-овқат омборлари ер билан яксон бўлганлиги қайд этилган. 

Ёрлиқ