Ҳалаб шаҳрининг террорчилар ишғолидан озод этилиши ушбу мамлакат армияси ва муқовамат кучларининг улкан ғалабасидир
(last modified Wed, 14 Dec 2016 13:31:21 GMT )
декабр 14, 2016 18:31 Asia/Tashkent
  • Ҳалаб шаҳрининг террорчилар ишғолидан озод этилиши ушбу мамлакат армияси ва муқовамат кучларининг улкан ғалабасидир

Эрон ислом жумҳурияти расмийлари Суриянинг Ҳалаб шаҳрининг террорчилар ишғолидан озод этилишини ушбу мамлакат армиясининг ва муқовамат кучларининг катта ғалабаси дея аташди

Эрон ислом жумҳурияти расмийлари Суриянинг Ҳалаб шаҳрининг террорчилар ишғолидан озод этилишини ушбу мамлакат армиясининг ва муқовамат кучларининг катта ғалабаси дея аташди. Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби сешанба куни Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги билан ўтказган суҳбатида, Ҳалаб шаҳрининг озод этилиши ҳақида шундай айтдики, Ҳалаб шаҳрининг террорчилар ишғолидан озод этилиши, Сурия халқининг террорчилар ва уларнинг минтақа ҳамда ғарбдаги хомийлари устидан улкан ғалабаси ҳисобланади. Али Шамхоний Ғарбнинг тадбирлари Ҳалабни озод этилишига тўсқинлик қила олмади. Унга кўра, Эрон ислом жумҳурияти Сурия бўҳронини ҳарбий йўллар билан ҳал этиб бўлмаслигига ишонади ва ушбу бўҳрон фақат ушбу мамлакат давлати ва мухолифатдагиларнинг сиёсий йўл билан музокара ўтказишлари орқали ҳал бўлади. Шунингдек, Эрон тизими манфаатларини белгилаш мажмуасининг стратегик тадқиқот ўтказиш маркази раиси Али Акбар Вилоятий ҳам Ҳалаб шаҳрининг озод этилишини ушбу мамлакатда террорчиларга қарши олиб борилган урушларда Сурия армиясининг ва иттифоқчиларининг буюк ғалабаси дея атади.   

Ёрлиқ