Арабистон томонидан ушбу Яманннинг Санъо вилоятига қарата олиб борган ҳужумларида 2184 нафар аёл ва гўдаклар ҳаётдан кўз юмди ва ярадор бўлди
(last modified Wed, 14 Dec 2016 15:22:02 GMT )
декабр 14, 2016 20:22 Asia/Tashkent
  • Арабистон томонидан ушбу Яманннинг Санъо вилоятига қарата олиб борган ҳужумларида 2184 нафар аёл ва гўдаклар ҳаётдан кўз юмди ва ярадор бўлди

Яман пойтахти Санъо вилоятида, ўтган 21 ой мобайнида Арабистон томонидан ушбу вилоятга қарата олиб борган ҳужумларида 2 минг 184 нафар аёл ва гўдаклар ҳаётдан кўз юмди ва ярадор бўлди

Яман пойтахти Санъо вилоятининг соғлиқни сақлаш идораси тарқатган маълумотга кўра, ўтган 21 ой мобайнида Арабистон томонидан ушбу вилоятга қарата олиб борган ҳужумларида 2 минг 184 нафар аёл ва гўдаклар ҳаётдан кўз юмди ва ярадор бўлди. Яманнинг Саба расмий ахборот агентлиги тарқатган хабарга биноан, Яман пойтахти Санъо вилоятининг соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мудири Холид ал-Мунтасир Арабистоннинг Ямандаги жиноятларини кескин қоралаш билан шундай айтдики, 2015 йил март ойидан 2016 йилнинг ноябр ойигача Арабистоннинг Санъо вилоятига қарата олиб борган ҳужумларида 476 нафар яманлик жумладан 54 нафар аёл ва 70 нафар гўдаклар ҳаётдан кўз юмган. Унга кўра, 1 минг 703 нафар жумладан 119 нафар аёл ва 141 нафар гўдак Санъода ноябр ойининг охирига қадар оғир тан жароҳати олишган. Шунингдек, Саудия арабистонининг қирувчи самолётлари бугун чоршанба куни Санъо вилоятидаги Золеъ ва Земор минтақаларига қарата олиб борган ҳаво ҳужумида бир нечта яманликлар ўлган ва оғир ярадор бўлди.  

Ёрлиқ