Саудия арабистони қирувчи самолётларининг Яманнинг турли минтақаларига қарата ҳаво ҳужумлари давом этмоқда
(last modified Sat, 17 Dec 2016 14:35:56 GMT )
декабр 17, 2016 19:35 Asia/Tashkent
  • Саудия арабистони қирувчи самолётларининг Яманнинг турли минтақаларига қарата ҳаво ҳужумлари давом этмоқда

Саудия арабистони қирувчи самолётларининг Яманнинг турли минтақаларига қарата ҳаво ҳужумлари давом этмоқда

Саудия арабистони қирувчи самолётларининг Яманнинг турли минтақаларига қарата ҳаво ҳужумлари давом этмоқда. Эрон телерадиокомпанияси тарқатган хабарга кўра, Саудияликлар режимининг ҳарбий самолётлари Яман шимолидаги Саъда вилоятининг Боқем шаҳарчасидаги Тахия минтақасига икки маротаба ҳамла қилган. Шунингдек, Саъда вилоятининг Боқем шаҳарчасида Мандабе ва Саъбон минтқаларига ҳам 8 маротаба ҳужум уюштирилган. Саудия арабистони тажовузкор қирувчи самолётлари ал-Ҳадийда вилоятининг ал-Хоха шаҳарчасидаги катта магистрални ҳам бомбардимон қилди. Натижада эса, ушбу йўлдаги ҳаракатланишлар тўхтаб қолган. Бошқа томонда эса, Яман халқ кучлари ва армияси ҳам Саудия арабистони жиноятларига жавобан ушбу режимга қарашли бўлган Арабистоннинг Жайзон вилоятидаги Тевол назорат ўтказиш пунктида жойлашган ёлланмаларни нишонга олишди. Яман халқ кучлари ва армияси Саудия ёлланмаларининг Тааз вилоятидаги Мақбана шаҳарчасида жойлашган Жабал Набиъй минтақасидаги Ол Сауд режимининг ёлланмаларига ҳамла қилишди.  

Ёрлиқ