Саудия режимининг Яманга қарата ҳаво ҳужумлари давом этияпти
(last modified Sat, 07 Jan 2017 14:27:01 GMT )
Январ 07, 2017 19:27 Asia/Tashkent
  • Саудия режимининг Яманга қарата ҳаво ҳужумлари давом этияпти

Саудия арабистони қирувчи самолётлари Яман халқига қарши ўзларининг жиноятлари давомида Санъо ва Эмрон вилоятларини нишонга олишди

Саудия арабистони қирувчи самолётлари Яман халқига қарши ўзларининг жиноятлари давомида Санъо ва Эмрон вилоятларини нишонга олишди. Натижада эса, бир қанча ноҳарбийлар ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олишди. Яман ал-Мусайра телеканали тарқатган хабарга биноан, Саудия режимининг шанба куни Яманнинг Эмрон вилоятидаги Ҳус шаҳрига қарата амалга оширган ҳаво ҳужумида бир Яманлик фуқаро ҳаётдан кўз юмди ва яна ўн нафар жумладан аёллар ва гўдаклар жароҳат олишди. Шунингдек, Саудия арабистони қирувчи самолётлари Яман пойтахти Санъо вилоятидаги Жабал Аттон минтақасини бомбардимон қилишди. Натижада эса, ушбу минтақанинг асосий инфратузилмалари ер билан яксон бўлди. Яман халқ комитети ва армияси ҳам Саудия режими ҳужумларига жавобан Арабистоннинг Асийра шаҳридаги Нешма ҳарбий базасини нишонга олди. Ушбу ҳужум оқибатида бир нафар Саудия ҳарбийси ҳалок бўлди ва бир қанчаси ярадор бўлди.   

Ёрлиқ