Январ 21, 2017 19:54 Asia/Tashkent
  • Ол Сауд режими
    Ол Сауд режими

Ол Сауд режими ҳарбий учоқларини Яман шаҳарлари ва қишлоқларига берган авиазарбаларида бир нечта ямнлик жабрланди.

Алолам телеканали хабарига кўра, Ол Сауд режими қирувчи самолётлари уч марта Яманнинг Жувф вилоятидаги Алмутун шаҳрини бомбардимон этдилар. Бу ҳужумларда бир нафар яманлик  қурбон бўлди.

Ол Сауд режими қирувчи самолётлари шунингдек, Санъонинг 9 чи минтақасини кассетали бомбалар билан нишонга олишди. Бу ҳужумда икки нафар  болалар ва бир нафар қари аёл қурбон бўлиб, бир нечта болалар ҳам жароҳат олишди.

Ансоруллоҳга тегишли армия ва халқ кўнгилли артиллерияси  Ол Сауд режими жиноятларига кўрсатган аксиламалида, Жийзон минтақасидаги Сарфаҳ базасидаги Ол  Сауд режими ҳарбий машиналарини нишонга олишди.

Яманлик снайперлар ҳам Аддафиния минтақасида Ол Сауд  режими ҳарбийларидан бирини нишонга олдилар ва бунга қўшимча Жийзондаги Ғуфайр минтақаси шимолида Арабистон армияси артиллерия ва Алмаънақ базасини нишонга олдилар.

 

Ёрлиқ