Америка ИШИД террорчиларини Ироқнинг Мосел шаҳрининг ғарбидан чиқиб кетишларига ёрдам қилияпти
(last modified Wed, 08 Mar 2017 12:28:30 GMT )
март 08, 2017 17:28 Asia/Tashkent
  • Америка ИШИД террорчиларини Ироқнинг Мосел шаҳрининг ғарбидан чиқиб кетишларига ёрдам қилияпти

Ироқ Асоиб аҳлул ҳақ гуруҳининг ҳарбий матбуот котибига кўра, Америкалик ҳарбийлар вертолиёт билан ИШИД террорчилик гуруҳининг бир нечта саркардаларини Моселнинг ғарбий ҳудудларидан чиқариб кетишди

Ироқ Асоиб аҳлул ҳақ гуруҳининг ҳарбий матбуот котиби Америка ҳарбийларининг ИШИД террорчилик гуруҳининг етакчиларини Мосел ғарбидан чиқиб кетишлари учун янги амалиёт бошлашгани ҳақида хабар берди. Ироқ халқ кўнгилли кучларини ташкил этувчи гуруҳлардан бири ҳисобланмиш, Ироқ Асоиб аҳлул ҳақ гуруҳининг ҳарбий матбуот котиби Жавод Талибовий Форс ахборот агентлиги мухбирлари билан Ироқ пойтахти Бағдодда ўтказган суҳбатида шундай айтдики, Америкалик ҳарбийлар вертолиёт билан ИШИД террорчилик гуруҳининг бир нечта саркардаларини Моселнинг ғарбий ҳудудларидан чиқариб ва номаълум жойга олиб кетишди. Жавод Талибовийга кўра, эндиликда эса ИШИД террорчилик гуруҳининг айрим аъзолари ва ушбу гуруҳнинг етакчилари Мосел ғарбидан чиқиб кета олишмади ва Ироқ қуролли кучларининг ҳамда ҳарбий кучларнинг қўршовида қолишди. Ироқ Асоиб аҳлул ҳақ гуруҳининг ҳарбий матбуот вакили Ироқ давлатидан ва терроризмга қарши курашадиган гуруҳлардан АҚШ режалари ва лойиҳаларига нисбатан ва Вашингтоннинг террорчиларга ёрдам кўрсатишга доир ҳаракатларига қарши ҳушёр туришни сўради.    

Ёрлиқ