Саудия Арабистони армияси Яман ҳудудларига авиазарбалар беришни кучайтирган
Ол Сауд режими армияси томонидан Яманнинг Санъо вилоятидаги Наҳам минтақасига берилган авиазабарлар оқибатида 3 нафар яманлик улар жумласидан бир аёл қурбон бўлди.
Яманнинг Алмасира телеканалининг бугунги хабарига кўра, Санъо вилоятига қарата уюштирилган ушбу ҳаво ҳужумларда бир нечта яманликлар жароҳат олдилар. Саудия Арабистони тажовузкор режимининг ҳарбий учоқлари томонидан Маҳвият вилоятининг минтақаларидан бири бомбардимон этилди ва бу ҳужумда ҳам Яман фуқароларидан бири қурбон бўлди.
Яман армияси бугун Ол Сауд режими ҳужумларига жавобан ракета билан Арабистон жанубидаги Нажрон ва Жизйон минтақаларни нишонга олди.
Яманнинг Ансоруллоҳ ҳарбий бўлинмалари эса Талаъ ҳарбий базасида Ол Сауд режими ҳарбийлари тўпланган жойни миномёт билан нишонга олганида, саудийларга жиддий зарар етказилди.